АсосийJamiyat

"Япония компанияси ОТМнинг моддий-техник базасини бойитишга кўмаклашади"  

'"Япония компанияси ОТМнинг моддий-техник базасини бойитишга кўмаклашади"   'ning rasmi

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида вазир ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов ва Япониянинг “PADECO” компанияси вакили Ванесса Озака хоним ўртасида бўлиб ўтган учрашувда сўз борди.

Вазирлик хабарига кўра, унда олий таълим соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази ва Тошкент давлат техника университетини ривожлантириш учун Япония томонидан моддий-техник ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

"Суҳбат давомида Ванесса Озака хоним Ўзбекистонда сўнгги йилларда олий таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, олий таълим муассасалари сони жадал кўпайиб бораётгани ва таълим тизимида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларни юқори баҳолади",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар