Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга изоҳ берилди.
Кеча интернет тармоғида “Навоий вилояти Навбахор тумани Халқ банкида эркак киши аёл кишини қаттиқ уриб йиқитиб юборганлигини кўришингиз мумкин” сарлавҳали видеолавҳа тарқалди.
Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Аниқланишича, ушбу видеодаги ҳолат 17 март куни соат 15:30 ларда Навбахор тумани АТ Халқ банки Навбахор тумани филиалида рўй берган.
Таъкидланишича, фуқаро А.А. 2021 йил сентябр ойида Халқ банки Навбахор тумани бўлимидан имтиёзли равишда чорвачилик учун 30.000000 (ўттиз) миллион сўм кредит олиб, бугунги кунга қадар тўламай келган.
Жабрланувчи А.Т. охирги икки ой давомида А.А. кредит қарзларини тўлаш бўйича бир неча маротаба банкка чақирганлиги, А.А. Халқ банки Навбахор тумани филиалига келган вақтда банк раҳбарига кириб, А.А. келганлигини айтиб, уни раҳбари қабулига чақириш учун коридорга чиққан вақтида А. А. уни хақорат қилиб, қўли билан итариб юбориши натижасида йиқилиб, тан жарохати олганлиги маълум бўлди.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






