Айни дамда баҳор фасли бўлишига қарамай кузатилаётган совуқ об-ҳаво туфайли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш учун тезкор гуруҳ ташкил этилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу ҳақда "Darakchi.uz"га маълум қилди.
Унга кўра, тезкор гуруҳлар соҳа олимлари билан биргаликда республика ҳудудига кириб келган совуқ об-ҳаво таъсиридан жойлардаги мевали боғ, узумзорлар ва “тўқсонбости” усулида ҳамда эртаки майдонларга экилган қишлоқ хўжалиги экинларини асраш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиб, уларни жорий этмоқда.
Республика штабига Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев бошчилик қилмоқда, ҳудудий штабларни эса Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқармоқда.
Республика мониторинг штаби алоқа маркази телефон рақамлари:
+998 71 2067169; +99871 2067170; +99871 2067172.
ҲУДУДИЙ ШТАБЛАР
Қорақалпоғистон Республикаси (+998) 90-705-05-12
Андижон вилояти (+998) 97-339-44-43
Бухоро вилояти (+998) 91-443-07-31
Жиззах вилояти (+998) 94-919-19-29
Қашқадарё вилояти (+998) 98-776-01-09
Навоий вилояти (+998) 91-333-74-76
Наманган вилояти (+998) 99-971-02-09
Самарқанд вилояти (+998) 94-445-65-85
Сирдарё вилояти (+998) 97 777-31-11
Сурхондарё вилояти (+998) 97-352-74-74
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри (+998) 93-375-22-00
Фарғона вилояти (+998) 91-112-71-00
Хоразм вилояти (+998) 90-719-62-78.






