1

Диққат! Таъмирлаш ишлари сабаб Тошкентнинг қатор туманларида газ ўчирилади

ЖАМИЯТ 18.03.2022, 09:35
Диққат! Таъмирлаш ишлари сабаб Тошкентнинг қатор туманларида газ ўчирилади

Бугун таъмирлаш ишлари сабаб Чилонзор, Яккасарой, Яшнобод туманларининг айрим жойларида газ вақтинча ўчирилади.

"Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали матбуот хизмати буни маълум қилди.

Қайд этилишича, Чилонзор тумани, 1 мавзеда жойлашган ўрта босим Д-50 мм газ устунида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли 18 март куни соат 11:00 дан 16:00 гача Чилонзор ва Яккасарой туманининг баъзи ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Чилонзор туманида:

- «Новаз» МФЙ;

- «Бешчинор» МФЙ;

- «Дилобод» МФЙ;

- «Халқлар дўстлиги» МФЙ;

- “«Чилонзор»” МФЙ;

- «Чарх камолон» МФЙ;

- «2-Чарх камолон» МФЙ;

- «3-Чарх камолон» МФЙ;

- «1-Катта Чилонзор» МФЙ;

- «2-Катта Чилонзор» МФЙ;

- «3-Катта Чилонзор» МФЙ;

- «Навбаҳор» МФЙ;

 Яккасарой туманининг Шоҳжаҳон кўчасида ҳам таъмилаш ишлари олиб борилади.

"Шунингдек, Яшнобод тумани, Баку кўчасида жойлашган ер усти ўрта босим Д-108 мм газ қувурини кесиш ва қайта улаш ишлари "Яшнободтумангаз" газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган бўлиб, 2022 йил 18 март куни соат 10:00 дан 17:00 гача ушбу манзилдаги улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади",-дейилади хабарда.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ қайта тикланиши айтилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1