АсосийJamiyat

Тошкентда дарахт 6 та автомобиль устига қулади

'Тошкентда дарахт 6 та автомобиль устига қулади'ning rasmi

Бугун, март куни соат 07:22 ларда Учтепа тумани Чилонзор 23-мавзе 31-уй олдида дарахт автомашиналар устига қулади. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Маълум бўлишича, дарахт қулаши натижасида 6 та (Киа, Жентра, Нехиа-3, Дамас, Cобалт, Нива) енгил автомобил шикастланган. Ҳозирда юзага келган вазият оқибатлари тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этилмоқда.  Ҳодиса оқибатида жабрланган ёки ҳалок бўлганлар йўқ.   

"Шу ўринда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, аҳолидан кучли шамол ва ёғингарчилик вақтида автотранспорт воситаларини дарахтлар остида қолдирмаслигингизни сўраб қолади",–дейилади расмий хабарда.

    Бошқа янгиликлар