АсосийJamiyat

Бу йил шифокорлар ойлиги қанчага оширилади? Президент қайси тиббиёт ходимига қанча маош белгиланишини маълум қилди

'Бу йил шифокорлар ойлиги қанчага оширилади? Президент қайси тиббиёт ходимига қанча маош белгиланишини маълум қилди'ning rasmi

Президент яна шифокорлар ойлик маошларини ошириш масаласига тўхталди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

Келтирилишича, бу йил ҳам бюджет ташкилотлари қаторида, тиббиёт ходимларининг ойлик иш ҳақини ҳам, камида 10 фоизга оширилади. Бунга қўшимча равишда жорий йил 1 июндан:

- тиббиёт ходимларининг ойлик маоши малака тоифасига қараб, яна 15 фоизгача оширилади;

- юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокорларга эса яна 25 фоиз миқдорида устама тўланади;

- алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган шифокор ва ҳамшираларга 100 фоизгача ойлик устамалар ҳам белгиланади;

- янги иш бошлаган фидоий ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устама тўлаш тартиби жорий этилади.

“Содда қилиб тушунтирадиган бўлсам, мисол учун, ҳозирги кунда олий тоифали шифокор 4 миллион сўм маош олса, энди иш ҳақининг ошиши ва янги устамалар ҳисобига, 8-9 миллион сўмгача маош олиши мумкин бўлади. Ҳамширалар эса, ҳозирги 1,5 миллион сўм ўрнига, тоифаси ва эришган натижаларига қараб, 3-4 миллион сўмгача ойлик олиши мумкин”, - деди Шавкат Мирзиёев.

    Бошқа янгиликлар