Ўзбекистон Гидрометеорлогия хизмати хабарига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа қисмидан совуқ ҳаво массаси кириб келди, республика ҳудудининг катта қисмида беқарор об-ҳаво сақланиб туради, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кучли бўлади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 22-27 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 4-7о илиқдан юқори бўлмайди.
Шанба куни фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида бироз ёғингарчилик (асосан қор кўринишида) сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси 2о совуқ-3о илиқгача пасаяди, кундузи 5-10о илиқни ташкил этади.
Якшанба куни республиканинг катта қисмида қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво кузатилади, фақат Қорақалпоғистоннинг шимолида баъзи жойларда бироз қор кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси 2о совуқ-3о илиқни, кундузи 7-12о илиқни ташкил этади.
18-19 март кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
Ушбу кунларда республиканинг тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.






