АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ёмғирлардан қутулиш учун булутларга зарба берилдими? "Ўзгидромет" изоҳ берди

'Ўзбекистонда ёмғирлардан қутулиш учун булутларга зарба берилдими? "Ўзгидромет" изоҳ берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда тинимсиз ёмғирдан қутулиш учун булутларга зарба берилгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Тарқалаётган маълумотларга "Ўзгидромет" муносабат билдирди. 

"Булутларга фаол таъсир қилиш дастурлари ҳар бир аниқ ҳудуддаги метеорологик жараёнларнинг интенсивлигини ҳисобга олиш зарур. Булутларга фаол таъсир қилиш бўйича ишлар кучли ёғингарчилик даврлари ёки кўп миқдорда ёғингарчилик бўлган даврларда мутлақо олиб борилмайди, чунки бу иқтисодий фаолиятга зарар етказиши мумкин.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистонда сўнгги кунларда кузатилган кучли ёмғирли ҳодисалар туфайли булутларга зарба бериш мутлоқ тақиқланган.

Мутахассисларни фикрича бу булутлар жуда ҳам катта массага эга. Бундай булутларга фаол таъсир кўрсатилса, яна ҳам кўп ёмғир ёғиб катта талофатлар рўй бериши мумкин", - дейилади расмий изоҳда. 

    Бошқа янгиликлар