Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрақўрғон туман бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларига асосан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда, фуқаро Ш.Х. 9 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларнинг қўшни Қирғизистон Республикаси олий таълим муассасасидаги ўқишларини гўёки давлат тест марказида ишловчи танишлари орқали ҳақ эвазига Наманган давлат университетига кўчириб беришини ваъда қилиб, уларнинг жами 7 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






