АсосийJamiyat

Татаристон Президенти Ўзбекистонга келади

'Татаристон Президенти Ўзбекистонга келади'ning rasmi

22 март куни Татаристон Президенти Рустам Миннихонов Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда “Sputnik” Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига таяниб, хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Рустам Миннихоновнинг амалий ташрифи икки кун — 22 ва 23 март кунлари давом этади.

Рустам Миннихонов вазирлик ва идораларда бир қатор учрашувлар ўтказиши режалаштирилган. Бундан ташқари, у бўлажак Чирчиқ кимё-саноат технопаркининг очилиш маросимида иштирок этиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Тошкент вилоятидаги мазкур технопарк Татаристоннинг “Химград” технополиси билан ҳамкорликда қурилмоқда.

    Бошқа янгиликлар