Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент вилоят бошқармаси ходимлари Иштихонда ноқонуний ер сотиш ҳолатига чек қўйди. Бу ҳақда Zarnews маълум қилди.
Тадбир давомида тумандаги фермер хўжаликларидан бирининг раиси, фуқаро Ш.Т. маҳаллий фуқарога ўзига қарашли фермер хўжалиги ер майдони ҳисобидаги 1 гектар сувли ерни 27,5 млн. сўмга сотишга келишиб, сўралган пул маблағларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






