АсосийDunyo

Сардор Бердимуҳаммедов расман Туркманистон президенти лавозимига киришди

'Сардор Бердимуҳаммедов расман Туркманистон президенти лавозимига киришди'ning rasmi

Хабарингиз бор, 9 март куни Туркманистонда президент сайлови бўлиб ўтганди.

Сардор Бердимуҳаммедов расман Туркманистон президенти лавозимига киришди. Бу ҳақда TDH агентлиги хабар берди, дея ёзмоқда "Замон" нашри.

Маълум қилинишича, инаугурация маросими Рухиет саройида бўлиб ўтган.

Маълумот ўрнида: 40 ёшли Сардор Бердимуҳаммедов Туркманистоннинг Янги президенти этиб сайланди. Унга сайловчиларнинг 73 фоизи овоз берган. Сайловда жами сайловчиларнинг 97 фоизи иштирок этган.

12 март куни Туркманистонда президент сайлови бўлиб ўтди. Унда 9 нафар номзод давлат раҳбари лавозими учун курашган. Туркманистоннинг амалдаги раҳбари Гурбангули Бердимуҳаммедов 11 февраль куни парламентда ҳокимиятни ёшларга беришини маълум қилганди.

    Бошқа янгиликлар