Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Пахтачи тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Пахтачи туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, таркибида олтин моддаси бўлган руда тошларни ноқонуний қазиб олиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ аъзолари фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.
Хусусан, Пахтачи туманида яшовчи фуқаролар 1974-й.т. “М.Х.”, 1985-й.т. “Х.У.”лар яшаш хонадонларида таркибида олтин моддаси бўлган тахминан 920 кг. руда тошлар ҳамда бошқа ашёвий далиллар (тош тегирмон-4, драбелка-2) мавжудлиги аниқланиб, хужжатлар расмийлаштирилди.
Ушбу рудаларни қайта ишлаш натижасида, 339 млн сўмдан ортиқ табиий газ ва электр энергияси талон-тарож қилинганлиги аниқланди.
Ҳозирда, жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






