Аввал хабар берганимиздек Тошкент шаҳрининг "Наврўз" этнопаркида беш кун — 19, 20, 21, 22, 23 март кунлари оммавий байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари дам олиш кунларида 110 та тадбир ўтказилади.

Туризм хизматларини диверсификация қилиш, халқаро туризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Иброҳим Барноев таъкидлашича:
-Юртдошларимизни вақтларини мазмунли ўтказиш учун 110 та тадбир белгилаганмиз. Унда асосан нималар бўлади? "Sumalyak party", Дорбозлик ўйинлари, ҳунармандчилик кўргазмалари ташкил этилади.

Бундан ташқари музейларимизга 50 фоизгача чегирмалар эълон қилинган. Бу Республика бўйича Давлат музейларида жорий қилинган.






