АсосийЖАМИЯТ

Мактаблар ва боғчаларга ҳам Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан хизмат кўрсатилади

“Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбир...

'Мактаблар ва боғчаларга ҳам Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан хизмат кўрсатилади'ning rasmi

“Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–173-сон, 18.03.2022 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 августдан босқичма-босқич Юридик хизмат кўрсатиш марказлари (Марказлар) томонидан туман даражасидаги қуйидаги идораларга юридик хизмат кўрсатилади:

  • маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими;
  • қишлоқ хўжалиги бўлими;
  •  туризм ва маданий мерос бўлими;
  • ️ спортни ривожлантириш бўлими;
  • ️ оила ва хотин-қизлар бўлими;
  • ️ давлат солиқ инспекцияси;
  • ️ аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази;
  • ️ давлат умумий ўрта таълим мактаблари;
  • ️ давлат мактабгача таълим ташкилотлари;
  • ️ давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар.

 

 2022 йил 1 майгача “E-huquqshunos” электрон тизимини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва маслаҳатлар бериб бориш мақсадида “call-марказ” ташкил қилинади.

2022 йил 1 декабргача вилоят даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимликларга Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатилишини йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

 

    Бошқа янгиликлар