АсосийJamiyat

Ўзбекистонликлар учун Умра зиёратининг нархи оширилмайдиган бўлди

'Ўзбекистонликлар учун Умра зиёратининг нархи оширилмайдиган бўлди'ning rasmi

Саудия Арабистонида карантин талаблари юмшатилиб, барча давлатларга Умра зиёратини ташкил этишга рухсат берилгани сабаб Рамазон ойида ташкил этиладиган Умра тадбирларининг нарх-навоси ошиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматининг хабар беришича, ҳамкор ширкат вакиллари билан Рамазон ойида ташкил этиладиган Умра зиёрати юзасидан музокаралар олиб борилган ва белгиланадиган нарх бўйича ўзаро келишувга эришилди.

Таъкидланишича, муқаддас ойда Саудия Арабистонидаги мавжуд шароитдан келиб чиқиб, хизмат кўрсатиш нархлари ошаётган бўлсада, саъй-ҳаракатлар натижасида Шаввол ойида (Рамазон ойидан кейин) Умра мавсумининг охиригача зиёратчиларнинг сафар харажатлари учун амалдаги мавжуд қиймат сақлаб қолинади.  

Мусулмонлар идораси талаб ва истакларини инобатга олиб, Умра сафарини сайёҳлик фирмалари орқали ҳам қисман ташкил этиш масаласи кўриб чиқилаётгани маълум қилди.

 

 

    Бошқа янгиликлар