Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилоятининг шимолида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқ, шимолда 3-8° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда кечга томон бироз ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10-12° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.






