Фарғона вилояти Фарғона шаҳрининг Каштанзор кўчаси негизида янги туризм обекти ташкил этилади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, ҳудуд аҳолиси ҳамда у ерга ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун мазмунли вақт ўтказиш мақсадида ташкил этилаётган ушбу маскан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2-апрелдаги “«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида барпо этилмоқда.
Фарғона деҳқон бозоридан “Пингвин” кафесигача бўлган 2-2,5 километр узунликдаги ҳудуддаги “Туризм кўчаси”ни хиёбон кўринишида қуриш режалаштирилган. Мазкур обект энг ёруғ манзиллардан бири бўлиши учун замонавий ёритгичлар ўрнатилади. Мавсумий ноқулай об-ҳаво шароитларида ўриндиқли соябонлардан фойдаланилади.
Шунингдек, кўча бўйлаб жонли санъат бурчаклари ташкил қилиниб, рассомларнинг, ҳайкалтарошлар, созандалар ижод қилиши учун барча қулайликлар яратилади. Сувенирлар савдоси, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари расталари учун ҳам жой ажратилиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш борасида санитария-гигиена пункти ва туризм ахборот маркази ташкил этилади.
“Алишер Навоий” кинотеатри, вилоят Маданият уйи, “Ёшлик” ресторани, Деҳқон бозори, “Asia.uz” супермаркети, “Боок cафе” каби мажмуаларнинг ҳам ушбу ҳудудда жойлашганлиги “Туризм кўчаси”га яна-да кўпроқ сайёҳларни жалб этиш имкониятини беради.

Мазкур обектда сайёҳларнинг “шоппинг” қилиши, китоб ўқиши, севимли филмини кўриб, маданий ҳордиқ чиқариши, маданият уйи ходимлари томонидан ташкиллаштирилган турли бадиий чиқишлардан баҳраманд бўлиши мумкин.
“Туризм кўчаси”ни ,энг аввало, халқимизнинг миллий ҳунармандчилиги, маданияти, санъати, кундалик турмушини намоён этувчи гўша сифатида меҳмонлар учун ташриф обектларидан бирига айлантириш кўзда тутилган. Кулолчилик, атлас-адрас тўқиш устахоналари учун алоҳида жой ажратиш шулар жумласидандир.
Лойиҳа доирасида пиёдалар, велосипедлар учун алоҳида йўлаклар ва кўча бўйлаб сайр учун махсус кичик транспортлар фаолияти ҳам йўлга қўйилиши белгиланган. селфи ва WИ-ФИ зоналари эса бугунги технологиялар асрига мос равишда алоҳида аҳамиятга эга эканлиги ҳисобга олган ҳолда бунёд этилаётган ушбу кўча тез орада Фарғона заминининг таянч нуқтасига айланиши, шубҳасиз.