Навоий вилояти шимолий ҳудудлари, хусусан Зарафшон шаҳрида қор ёғмоқда. Ижтимоий тармоқларда қор ёғаётгани акс этган видеолар пайдо бўлди.
"Ўзгидромет" етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, юқори баландликдаги циклон ҳозирда Навоий марказидан Қозоғистоннинг Қизилўрда вилояти томон аста ҳаракатланмоқда.
Оқим чет қисми кечроқ Республиканинг марказий ва шимоли-шарқий ҳудудларида ҳаводаги намликни тўйинтириб, жойларга бироз ёғингарчилик(асосан ёмғир) келтиради. Тоғларда қор ёғади.
21 мартдан 22 мартга ўтар кечаси водий вилоятларида ёғингарчилик кутилади.
Маъдумот учун: Айни пайтда Тошкентда қуёш чарақлаб турибди.






