АсосийDunyo

Бразилияда кучли ёмғир оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

'Бразилияда кучли ёмғир оқибатида 7 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро штатида кучли ёмғир ёғиши сабаб камида 7 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. 

Қайд этилишича, кучли ёмғир туфайли яна тўрт киши бедарак йўқолган. Воқеа жойига қутқарув хизматлари жўнатилган. Рио-де-Жанейро штатининг жанубий қирғоғида жойлашган Ангра дус Реис курорт шаҳрида яна икки кишининг жасади топилган. 

Февраль ойида кучли ёмғирлар оқибатида 230 дан ортиқ одам ҳалок бўлган тоғли Петрополис шаҳрида қутқарувчилар янги фалокат қурбонлари бўлган беш кишининг жасадини топди. Префектура маълумотларига кўра, шаҳарнинг турли ҳудудларида якшанба оқшомидан бошлаб 12 соат давомида ёғингарчилик миқдори 307 дан 370 мм гача тушган

    Бошқа янгиликлар