1

Қўқонда 5 киши ис газидан вафот этди

ЖАМИЯТ 21.03.2022, 19:13
Қўқонда 5 киши ис газидан вафот этди

Қўқон шаҳридаги хонадонларнинг бирида 5 киши ис газидан заҳарланиш натижасида вафот этди. Бу ҳақда ФВВ маълум қилди. 

Маълум бўлишича, 21 март куни Қўқон шаҳар “Шикорбеги 62-сонли” МФЙ, Шикорбеги 3-берк кўчаси 56-уйда 5 нафар фуқаролар вафот этган. Ушбу хонадон табиий газ билан таъминланган. Мархумларнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида, судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Экспертиза натижалари олингандан сўнг, қўшимча маълумот тақдим этилади.  Мутахассисларнинг ўрганишларига кўра фуқаролар ис газидан заҳарланиб вафот этганлиги тахмин қилинмоқда. 

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Хонадон 2022 йил 18 февраль куни Қўқон "Биокиё" ФВБ 30-ЁҚҚ ходими Л.Назиралиев томонидан  ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш  юзасидан йўриқномадан ўтказилиб, махсус дафтарга имзо қўйдирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1