АсосийJinoyat

Навоийда 38 ёшли аёл умумий овқатланиш жойида жанжал кўтариб, фуқаронинг устига қизиб турган ёғни сепиб юборди

'Навоийда 38 ёшли аёл умумий овқатланиш жойида жанжал кўтариб, фуқаронинг устига қизиб турган ёғни сепиб юборди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Бу қизни ҳеч ким қайтара олмаяпти” номи билан видеолавҳа тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ Расмий муносабат билдирди.

Хабарга кўра, Навоий туманида туғилган 38 ёшли Ш.Д. 9 март куни соат 07:30 ларда қизи А.Р. билан биргаликда Кармана тумани «Бешкент» маҳалласида жойлашган умумий овқатланиш жойида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзаро жанжал кўтарган. 

Хусусан, аёл фуқаро Б.Н.ни қўл ва оёқлари билан уриб, унинг устига қизиб турган ёғни сепиб юборган. Кармана тумани СТЕБнинг хулосасига кўра, Б.Н.га ўнг қўл билак соҳаси ва бармоқлар учки соҳалари тахминан 2-3 фоиз юзасининг I-ИИ даражали термик куйиши (ёғдан) каби жароҳат етказилган.

Бундан ташқари, у ўзининг жиноий хатти-ҳаракатларини такроран давом эттириб, шу йилнинг 18 март куни тахминан соат 05-30 ларда ўғли А.А билан биргаликда яна ўша жойда Б.Н билан жанжаллашади. Жанжал вақтида, Б.Нни қўл ва оёқлари билан таналарининг турли соҳаларига уриб, тепиб, унга тан жароҳати етказган. 

Фуқаро Ш.Д. ва унинг вояга етмаган фарзандалрининг бир гуруҳ бўлиб содир этган мазкур ҳаракатларига тергов жараёнида ҳуқуқий баҳо берилади.

Ахлоқ қоидаларини менсимасдан, намойишкорона безорилик қилгани учун фуқаро Ш.Дга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчи айни пайтда процессуал тартибда ушланган.

    Бошқа янгиликлар