Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ЖЧ-2022 йўлланмаси учун кечадиган баҳслар борасида ўз фикрларини маълум қилди.
"Бор эътиборим саралаш босқич ўйинларига қаратилган. Ҳар доимгидек Португалия либосида ватаним шарафини ҳимоя қилишдан фахрланаман. Айни вақтда Қатарга бориш йўлида бизга осон бўлмаслигини жуда яхши тушуниб турибмиз.
Олдиндан турган рақибларни ҳурмат қиламиз. Улар ҳам биз каби жаҳон чемпионатига йўлланма олишни мақсад қилган. Португалия бу йўлланмани эга чиқиши учун охиригача курашаамиз. Буни биргаликда амалга оширамиз", - дея ёзади Роналду ижтимоий тармоғида.






