АсосийJamiyat

Наманганда "права"си йўқ ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб юборди ва...

'Наманганда "права"си йўқ ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб юборди ва...'ning rasmi

Наманган шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган шахс "Matiz" русумли автомобилни бошқариб, йўлда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, уни уриб юбориб, ҳодиса жойидан яширинди. Бу ҳақда вилояти ИИБ маълум қилди.

Ходим зарб оқибатида тан жароҳатлари олган. Суриштирув давомида ушбу шахс аниқланди. Автомобиль эса устахонадан топилди. 

Наманган шаҳар прокуратураси томонидан 2003 йилда туғилган Б.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-моддаси 2-қисми тартибида жиноят иши қўзғатилиб, ушбу шахс Жиноят Процессуал Кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.

    Бошқа янгиликлар