АсосийDunyo

Алексей Навальний 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди

'Алексей Навальний 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди'ning rasmi

Россия мухолифат етакчиси Алексей Навальний фирибгарлик ва судьяни ҳақорат қилишда айбдор деб топилди. Бу ҳақда РБК маълум қилди

Қайд этилишича, Москванинг Лефортово суди 22 март куни Алексей Навалнийга нисбатан ҳукм чиқарди. Унга нисбатан суд томонидан 9 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Жазо қаттиқ тартибли колонияда ўталиши белгиланган. Шунингдек, унга нисбатан 1,2 миллион рубль миқдорида жарима ҳам тайинланган. 

    Бошқа янгиликлар