АҚШнинг Техас ва Оклахома штатларига ёпирилган торнадолар жиддий зарар етказди. Бу ҳақда Риа Новости маълум қилди.
Қайд этилишича, табиий офат натижасида камида тўрт киши жароҳатланди, кўпчилик электр таъминотисиз қолди, мактаблар, уйлар ва бошпана вайрон бўлди.
Хусусан, Техас штатининг Жексборо шаҳридаги вайрон бўлган уйдан тўрт киши қутқарилган, бироқ жиддий жароҳат олмаган. Жексборо бошланғич ва ўрта мактаб бинолари жиддий шикастланган ва кампуслардан ҳеч ким жабрланмаган. Лекин полиция маълумотларига кўра, тахминан 70-80та уч жиддий зарар кўрган.
Ҳозирча табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар борасида расмий маълумот берилганича йўқ.






