Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Германиядаги ҳамкор ташкилот билан ҳамкорликда меҳмонхона, гастрономик туризм ва кўнгилочар истироҳат боғларидаги бўш иш ўринларини таклиф қилмоқда.
Иш тури:
1) Меҳмонхонада ёрдамчи;
2) Ресторан хизматчиси;
3) Кўнгилочар истироҳат боғларида (аттракционларда) ёрдамчи.
Фуқаролар иш берувчи томонидан танлов асосида юқоридаги бўш иш ўринларига танлаб олинади.
- Ойлик маоши - 1800-2400 евро (brutto).
- Ишчиларга ўз танловларига кўра яшаш жойи таклиф қилинади.
Номзодлар учун талаблар:
- 22-35 ёш;
- Немис филологияси, туризм ва гастрономия йўналишидаги диплом;
- Гёте институтининг B1 даражасидаги немис тилини билиш сертификати (инглиз тили қўшимча);
- судланмаган бўлиши лозим.
Дастурда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Қуйидаги ҳужжатларни юклаш лозим:
- хорижга чиқиш паспорти;
- ўрта-махсус таълим дипломи;
- немис тилидан B1 сертификати;
- тўлдирилган таржимаи ҳол (анкета немис тилида)
Мурожаат учун: (71) 202-33-55.






