Эрон Ҳиндистонга нефт ва табиий газ учун тўловларни ҳинд рупиясида амалга оширишни таклиф қилди. Бу ҳақда The Economic Times газетаси маълум қилди.
"Эрон Ҳиндистон билан энергетика хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик қилишга ҳамда нефт ва газни ҳинд рупиясига сотишга тайёр", - дея Эроннинг Ҳиндистондаги элчиси Али Чегени.
Унинг сўзларига кўра, Эрон яна Ҳиндистонга энг кўп нефт етказиб берувчи мамлакатлардан бирига айланмоқчи.
“Нефт таъминотимиз ва Ҳиндистон билан барча савдо-сотиқларимизни рупийдаги ҳисоб-китобларга ўтказиш мамлакатларимизга учинчи томон воситачилигидан қочишга ҳамда товар айланмасини 30 миллиард долларгача оширишга ёрдам беради”, деган Чегени.






