АсосийDunyo

Путиннинг маслаҳатчиларидан бири Россияни тарк этди

'Путиннинг маслаҳатчиларидан бири Россияни тарк этди'ning rasmi

Россиядаги бозор муносабатларининг «архитектори» Анатолий Чубайс РФни тарк этган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg нашрига асосланиб, BBC хабар берди.

Чубайс 2020йилдан Владимир Путиннинг халқаро ташкилотлар билан алоқалари бўйича махсус вакили сифатида фаолият юритиб келаётганди. Bloomberg манбаларига кўра, у Россиянинг Украинадаги махсус операциясига қарши бўлган ва бунинг ортидан истеъфога чиққан.

Россия давлат ахборот агентлиги “ТАСС” ҳам Чубайснинг истеъфога кетганини маълум қилган.

Ҳозирга қадар сиёсатчининг ўзи ёки расмий доиралар бу хабарни тасдиқламади.

Маълумот ўрнида: Анатолий Чубайс 90 йилларда Россияда ўтказилган иқтисодий ислоҳотларга бошчилик қилганлардан бири. Узоқ йиллар ҳукуматда турли лавозимларни эгаллаб келган. У РФнинг энг машҳур иқтисодчиларидан бири. Чубайс шу пайтга қадар Ғарб санкциялари рўйхатига киритилмаган.

    Бошқа янгиликлар