1

Халқ депутатлари туман Кенгашлари ёпиқ тусда қабул қилиниши керак бўлган қарорларни очиқ шаклда қабул қилгани аниқланди

ЖАМИЯТ 24.03.2022, 11:45
Халқ депутатлари туман Кенгашлари ёпиқ тусда қабул қилиниши керак бўлган қарорларни очиқ шаклда қабул қилгани аниқланди

Ижтимоий тармоқларда туманлар Халқ депутатлари Кенгашларининг шахсга доир маълумотларни ўзида акс эттирган қарорлари очиқ фойдаланишда бўлганлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалди.  Адлия вазирлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. 

Вазирлик томонидан ўрганиш ўтказилиши  натижасида ҳақиқатдан ҳам бир қатор туман Халқ депутатлари Кенгашлари томонидан ёпиқ тусда қабул қилиниши лозим бўлган қарорлар очиқ шаклда қабул қилинганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолатдан сўнг Адлия вазирлиги томонидан Э-қарор электрон тизимидаги барча қарорлар ҳатловдан ўтказилиб, шахсга доир маълумотларни ўз ичига олган барча қарорлар ёпиқ шаклга ўтказилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1