1

Тошкентда 3 та автомобиль иштирокидаги автоҳалокат содир бўлди

ЖАМИЯТ 24.03.2022, 15:52
Тошкентда 3 та автомобиль иштирокидаги автоҳалокат содир бўлди

2022 йилнинг 23 март куни соат 15:16 да Миробод тумани, Тарас Шевченко-Фидокор кўчалари кесишмасида ута автомобиль иштирокида автоҳалокат содир бўлди. 

Тошкент шаҳар ИИББнинг дастлабки маълумотларига кўра,  1997 йилда туғилган ҳайдовчи С.З. “Спарк” русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб, светофорнинг яшил чироғида ҳаракатланиб келаётган 1998 йилда туғилган ҳайдовчи Г.М. бошқарувидаги "Малибу" русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл четидаги дарахтга урилган. 

"Малибу" автомашинаси эса қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, ўз йўналишда харакатланиб келаётган ҳайдовчи - 1993 йилда туғилган Р.Д. бошқарувидаги “Cобалт” русумли автомашина билан тўқнашган.

Тўқнашув натижасида “Спарк” автомашинасининг ҳайдовчиси С.З. ҳамда унинг бир йўловчиси 1998 йилда туғилган У.Ю. турли хил тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Яна бир йўловчи эса кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай касалхонада вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1