Ўтган аср ҳам, ундан олдинги асрнинг охирларида ҳам пойтахтда март ойида 184 мм дан кўп ёғингарчилик бўлмаган.
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотлар, маърузалар телеграм канали муаллифи Абдулаҳатовнинг ёзишича март ойида ўртача ёғингарчилик ой давомида 70.2 мм ёғади. Ҳозирнинг ўзида пойтахтда 168 мм ёғин ёғиб бўлгани айтилади. Қайд этилишича, бу Тошкентда бир йилда ёғиши керак бўлган ёғиннинг 37%идир. Ойдаги меъёрий ўртача қийматнинг эса 240 %идир.
Шунингдек, Абдулаҳатов Ўзбекистонда ёғингарчилик ҳали давом этишини маълум қилди.
" "Ўзгидромет" томонидан ёғинлар пойтахтда 25 мартга ўтар кечаси, 26 ва 27 март кунлари ёғиши прогноз қилинмоқда. Ишончли иқлими моделлари бу давр учун пойтахтда яна умумий 16 мм га яқин ёғин ёғишини прогноз қилган. Балки, ушбу ой охирида пойтахтда тарихий рекорд ёғингарчилик кузатилишига гувоҳ бўлармиз",-дейди у.