1

"Ёмғирлар мавсуми ҳали тугамади". "Ўзгидромет" дам олиш кунлари қаерда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

ЖАМИЯТ 25.03.2022, 13:48
"Ёмғирлар мавсуми ҳали тугамади". "Ўзгидромет" дам олиш кунлари қаерда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва баҳорий илиқ об-ҳаво бўлади. Кундуз куни ҳаво 16-19° илиқгача, жанубда эса  баъзи жойларда 22-25° илиқгача исийди. Фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.

Аммо ёмғирлар мавсуми ҳали тугамади. Эртага Ўзбекистонга яна нам ва салқин ҳавонинг бир қисми кириб келади. Республиканинг шимолидан ташқари барча вилоятларда яна булутли ва ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Кундуз куни ҳарорат 12-15° илиқгача пасаяди.

25 ва 26 мартда республиканинг айрим жойларида шамол 18-23 м/с гача  кучайиши кутилмоқда.

Якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғиши тўхтайди, фақат кечаси ва эрталаб Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.

Дам олиш кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши, тоғларда қор кўчиши хавфи бор.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1