Бугун, 25 март куни соат 14:42 да Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Пахтакор МФЙ "Самарқанд-Каттақўрғон" автомобил йўлида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро А.Х. бошқарувида бўлган Nexia-2 ва шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Й.Ф. бошқарувида бўлган Nexia-3 автомобиллари ўртасида йўл таранспорт ҳодисаси содир бўлган.
Натижада Nexia-2 автомобилида қисқа туташув сабаб ёнғин содир бўлган. Воқеа жойига ЙОҚЕ соат 14:57 да етиб бориб, ёнғин соат 15:20 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.
Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.






