1

Самарқандда террористик ташкилотларнинг ғояларини қўллаб-қувватлаб келган 12 нафар фуқаро қўлга олинди

ЖАМИЯТ 25.03.2022, 23:24
Самарқандда террористик ташкилотларнинг ғояларини қўллаб-қувватлаб келган 12 нафар фуқаро қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда,  террористик ташкилотларнинг ғояларини қўллаб-қувватлаб келган 12 нафар фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро “Н.Ж.” ижтимоий тармоқда 12 нафар маҳаллий фуқаролардан иборат виртуал жамоат тузган ҳамда террористик ташкилотлар ғоялари билан йўғрилган материалларни мунтазам равишда жамоат аъзолари бир-бирига тарқатиб, мухокама қилиб келишган. Натижада, жамоат аъзоларининг 8 нафари Сурия давлатига ХТТ сафига чиқиб кетишни режалаштирган.

Ҳозирда, ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекстон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1