1

Жиззахда ҳайдовчи пиёдани уриб юборди. Натижада...

ЖАМИЯТ 26.03.2022, 00:56
Жиззахда ҳайдовчи пиёдани уриб юборди. Натижада...

Жиззах вилояти Зомин туманида ҳайдовчи пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди

Маълум бўлишича, Зомин тумани Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи Даштобод - Зомин 4-Р йўлининг биринчи километрида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Туманнинг Чорвадор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи шахс бошқарувидаги “Нексия” билан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди.

Оқибатда Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган жабрланувчи бош мия лат ейиши оғир даражаси, мия комаси, иккала оёқ сидирилган жароҳати, травматик шок оғир даражаси ташхиси билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. 

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1