1

Кеча 50 кишида коронавирус аниқланди

ЖАМИЯТ 26.03.2022, 10:24
Кеча 50 кишида коронавирус аниқланди

Кеча Ўзбекистонда касалланишлар сони ортиб, қарийб 50 нафар кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 25 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237589 (+47) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 нафари Фарғона вилоятида,
  • 23 нафари Тошкент вилоятида,
  • 23 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Андижон вилоятида 1 нафар,
  • Наманган вилоятида 5 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 1 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
  • Фарғона вилоятида 1 нафар,
  • Тошкент вилоятида 14 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 56 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 235344 (+79) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1