Андижон вилоятида тергов остидаги айбланувчиларга енгилроқ жазо тайинлашга кўмаклашмоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, Департамент ва ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.А. фуқаролар К.Қ. ва М.Т.ларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилаётган тергов жараёнида гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали К.Қ.га бир йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш ва М.Т.га нисбатан жазодан озод этиш ҳақидаги ҳукм ўқилиши эвазига айбланувчиларнинг қариндошларидан 8 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






