АсосийJamiyat

Ўзбекистонда кучли шамол кузатилмоқда. ИИБ огоҳлантириш билан чиқди

'Ўзбекистонда кучли шамол кузатилмоқда. ИИБ огоҳлантириш билан чиқди'ning rasmi

Айрим ҳудудларда, шунингдек пойтахт Тошкентда ҳам шамол тезлиги кучаймоқда. Бу ҳақда хабар қилган Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фуқароларни огоҳликка чақирмоқда. 

"Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини, транспорт воситаларини дарахт ёки кучли шамолга чидамсиз жойларда қолдирмасликларини сўраймиз", - дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, "Ўзгидромет" бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши ҳақида хабар қилган эди. 

    Бошқа янгиликлар