1

Уйидан чиқиб бедарак йўқолган 25 ёшли самарқандли қиз қидирилмоқда

ЖАМИЯТ 26.03.2022, 15:41
Уйидан чиқиб бедарак йўқолган 25 ёшли самарқандли қиз қидирилмоқда

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

2022 йил 02 март куни Пахтачи тумани Тома МФЙ “Садаф” кўчасида яшовчи руҳий касал, 1997 йилда туғилган Шовдирова Сарвиноз Исмат қизи яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб бедарак йўколган.

Эгнидаги кийимлари: қора рангли кўйлак, пастки қисмида қора рангли гамаж, оёғида қизил рангли резина тапочка бўлган.

Алоҳида белгилари: бўйи тахминан 165-170 см, ўртача гавдали, сочи қора рангда 4-5 см узунликда, юзи узунчоқ, қошлари қора, кўзлари ўртача катталикда, қорачиқларининг ранги қора, тишларщи табиий ҳолатда.

Шовдирова Сарвиноз Исмат қизини кўрганлар ёки у ҳақида маълумотга эга бўлганлар  +998664031202, +998979331113,  +998662311111 ёки 102 рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1