АсосийJamiyat

Эртага Тошкентда ШҲТ халқаро яриммарафони бўлиб ўтади

'Эртага Тошкентда ШҲТ халқаро яриммарафони бўлиб ўтади'ning rasmi

Аввалроқ ошкент шахрида “Тошкент халқаро марафон тадбири” ўтказилиши муносабати билан, пойтахтимизнинг тадбир ўтказилиши мўлжалланган кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилишини хабар берган эдик

27 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида “Наврўз” IV Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтади.

4 йил давомида ўтказиб келинаётган “Наврўз” Тошкент халқаро марафони нафақат профессионал спортчиларни, балки ўз соғлиғи учун барча ёшдаги югурувчи спорт ишқибозларини ҳам жамлади ҳамда Ўзбекистондаги энг йирик, энг муҳим спорт тадбирларидан бирига айланди.

Марафоннинг старт ва финиш чизиғи Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чоррахаси (“Ҳумо Арена” муз саройи) да жойлашган бўлиб, ШҲТ Тошкент халқаро ярим марафонининг йўналиши пойтахтнинг марказий кўчалари яъни Нукус, Абдулла Қодирий ва Абай бўйлаб ўтади.  

Бу йил югуришлар икки масофада, классик марафон (42 км 195 м) ва 10 км масофада ўтказилади. Марафон масофасида спортчи масофани босиб ўтиши керак бўлган вақт чегараси белгиланади. Марафон югуришида қатнашувчиларнинг ёши 18 ёш ва ундан катта, 10 км масофага югуришда иштирокчиларнинг ёши чекланмаган бўлади.

Марафонда ва 10 км масафага югуришларда ҳар қандай жисмоний шахслар ва ташкилотлар иштирокчи анкетасини тўлдириш орқали белгиланган муддатлардада рўйхатдан ўтиши мумкин. Марафон ва 10 км масофага югуришларнинг ҳар бир иштирокчиси рўйхатдан ўтгандан сўнг (https://iticket.uz тизимида) кириш тўловини тўлаши шарт.

Рўйхатдан ўтган иштирокчилар, қуйидаги иштирокчилар тўпламини оладилар:

- спорт дастури турига мувофиқ чипли кўкрак рақами (1 дона);

- атрибутлари бўлган сувенир

- рюкзак;

- кепка;

- футболка (DryFit);

- марафон ва 10 км масофага йгуриш йўналиши, трасса ҳақида иштирокчилар учун буклет.

Трасса йўналиши Халқаро AIMS тизими томонидан сертификатланган бўлиб, трассанинг узунлиги 21 км 97,5 мни ташкил этади ва марафон иштирокчиси икки давра югуриши керак бўлади. Танловда чиплар бўйича вақт натижасини автоматлаштирилган тарзда ҳисоблаш учун замонавий транспондер тизими қўлланилади.

Марафонда эркаклар ва аёллар ўртасида 1-5 ўринларни эгаллаган иштирокчилар пул мукофотлари билан (1-ўрин – 30 миллион, 2-ўрин – 20 миллион, 3-ўрин – 10 миллион, 4-ўрин – 5 миллион, 5-ўрин – 3 миллион сўм) ҳамда ғолиб, совриндорлар медаллар билан тақдирланадилар.

10 км масофада эркаклар ва аёллар ўртасида 1-3 ўринларни эгаллаган иштирокчилар пул мукофотлари (1-ўрин – 3 миллион, 2-ўрин – 2 миллион, 3-ўрин – 1 миллион сўм) ва медаллар билан тақдирланадилар.

Мусобақа ғолиблари ва иштирокчиларига тадбир ташкилотчилари ва ҳомийлари томонидан қўшимча совғалар топширилиши мумкин.

Марафон масофасини белгиланган вақт ичида босиб ўтган иштирокчилар марра медалига сазовор бўладилар.

Тошкент халқаро “Наврўз” марафонида O‘zNADA  вакиллари иштирок этади, ходимлар ихтиёрий спортчилардан танлаб допинг-тест олишлари мумкин бўлади. Допинг текширувидан ўтган совриндор спортчилар, таҳлил натижалари аниқ бўлганидан сўнг мукофот пулларини олишлари мумкин ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар