АсосийJamiyat

Тошкентда ШҲТ халқаро ярим марафони бошланди

'Тошкентда ШҲТ халқаро ярим марафони бошланди'ning rasmi

Унда 2200 нафар спортчи ва ҳаваскорлар иштирок этмоқда. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.
 

Бугун, 27 март куни пойтахтда мукофот жамғармаси 138 миллион сўмдан иборат бўлган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти халқаро ярим марафони старт олди.


Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислигидаги илк тадбир бўлган мазкур марафонда 2200 нафар спортчи ва ҳаваскорлар қатнашмоқда. Мусобақа дастурига биноан, иштирокчилар 3 ва 21 километр масофада куч синашади.


Нуфузли мусобақа баҳсларини республикамизнинг энг тажрибали 80 нафар ҳаками бошқариб боради. Марафон тартибли, халқаро талаблар даражасида ўтказилишини таъминлаш учун ҳакамларга пойгалар давомида 230 нафар кўнгилли волонтёр техник-тактик томондан кўмак беради.


Марафонда эркаклар ва аёллар ўртасида 1-5 ўринларни эгаллаган иштирокчилар пул мукофотлари билан ҳамда ғолиб, совриндорлар медаллар билан тақдирланади. 


Яна бир эътиборли жиҳати, ярим марафоннинг транцляцияси мамлакатимиз ва хорижий телеканаллар орқали туғридан-тўғри намойиш этилади.


Иштирокчиларнинг натижаларини Халқаро енгил атлетика федерацияси ҳамда AIMSнинг техник экспертлари Илья Михайловский ва Адрианус Стевенц баҳолаб боради.

 

    Бошқа янгиликлар