АсосийJamiyat

Тошкентда “Спарк” ҳайдовчиси автомашинасини дарахтга уриб олди

'Тошкентда “Спарк” ҳайдовчиси автомашинасини дарахтга уриб олди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, воқеа 26 март куни соат 22.00 атрофида Учтепа туманининг “Қовунчи” кўчасида содир бўлган. 22 ёшли “Спарк” ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилган. Шундан сўнг автомобилнинг двигатель қисмида қисқа туташув бўлиб, ёнғин юзага келган. 

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва машина ичида бўлган йўловчи тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар