21 март — Наврўз байрами куни Шавкат Мирзиёев маҳалла фаоллари, ҳунармандлар билан суҳбатлашиб, милли маданият марказлари, театр жамоаларининг саҳналаштирилган чиқишлари билан танишди.
Шавкат Мирзиёев Наврўз сайлига келган ўзбекистонликларни байрам билан қутлаб борди. Шу ерда ўйнаб юрган бир болакай эса йўлда президент билан беш ташлаб сўрашиб, унга миннатдорчилик билдирди.






