АсосийDunyo

Озарбайжоннинг биринчи президенти Аяз Муталибов вафот этди

'Озарбайжоннинг биринчи президенти Аяз Муталибов вафот этди'ning rasmi

Озарбайжоннинг биринчи президенти Аяз Муталибов 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Озарбайжон социал-демократик партияси раиси Араз Ализодага таяниб хабар берилди. 

Ализоданинг айтишича, Муталибов узоқ давом этган касалликдан вафот этган.

Муталибов 1938 йилда Бокуда туғилган. 1963 йилда Совет Иттифоқи Коммунистик партиясига аъзо бўлиб, саноат корхоналарига раҳбарлик қилди. 1979-1982 йилларда Озарбайжон ССР маҳаллий саноат вазири, ундан кейин республика Давлат план қўмитаси раиси ва Озарбайжон ССР Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, кейин эса Вазирлар Кенгаши Раиси бўлган. 1990 йил май ойида Озарбайжон ССР Президенти этиб сайланди. У КПСС Марказий Қўмитаси аъзоси, шунингдек, партия Сиёсий бюроси аъзоси эди.

 

    Бошқа янгиликлар