АсосийSiyosat

Эртага Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистонга келади

'Эртага Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистонга келади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған 29-30 март кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Олий мартабали меҳмон ташриф доирасида олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик шериклик кенгашининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.

Ўзбекистон ва Туркия етакчилари ўтказадиган музокараларнинг кун тартибидан икки томонлама дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Асосий эътибор савдо, инвестициялар, инновациялар, саноат, логистика, туризм ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида қўшма кооперация лойиҳаларини илгари суриш, маданий-гуманитар алмашинув дастурларини амалга оширишга қаратилади.

Саммит якунида Қўшма баёнот ва қатор икки томонлама ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар