АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Бухоро минтақавий филиали собиқ бош мутахассиси И.Р. банк мижози бўлган “I.C.” МЧЖ ҳисоб рақамидаги 99 млн сўмини МЧЖ раҳбарининг хабардорлигисиз, сохталаштирилган тўлов топшириқномалари орқали бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларига молиявий ёрдам сифатида кўчириб, талон-торож қилган.
Унинг бу кирдикорлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фош бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






