АсосийJamiyat

Президент тиббиёт марказларининг раҳбарларини қатъий огоҳлантирди

'Президент тиббиёт марказларининг раҳбарларини қатъий огоҳлантирди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида  видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Матбуот котибининг маълум қилишича, давлат раҳбари муҳим масалаларнинг бирига тўхталиб ўтди:

“Мисол учун, Урология ва Онкология марказлари апрель ойида вилоятларда бор-йўғи 5 тадан, Акушерлик ва гинекология маркази эса 15 та юқори технологик операция ўтказишни режа қилган.

Ёки, Кўз микрохирургияси маркази ходимлари ҳар ойда жойига чиқиб 50 тадан операция ўтказгани билан, апрелда ҳудудга борганда атиги 3 нафар мутахассиснинг малакасини оширмоқчи.

Барча марказлар раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Агар:  

- ўзи бошчилигида жойларга чиқиб, янги даволаш амалиётларини ўтказмаса;

- юқори технологик операцияларни ҳудудларда жорий этмаса;

- вилоят ва туман мутахассисларини бунга ўргатмаса, ўзгариш бўлмайди. Одамларимиз сарсон бўлиб, пойтахтга келаверади”.

Шу боис, апрель марказлар раҳбарлари учун чинакам синов ойи бўлиши, масаланинг моҳиятига кириб, ўз иш фаолиятини ўзгартирмаган раҳбарларга қатъий чоралар кўрилиши кўрсатиб ўтилди.

 

    Бошқа янгиликлар