Самарқанд вилояти Булунғур тумани ИИБ янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Рахмат Маматов томонидан Булунғур туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, шахсий таркибнинг хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.
Учрашув аввалида Бошқарма бошлиғи Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан туман ИИБ бошлиғи лавозимига янги тайинланган подполковник Отамуродов Абдували Саидмурадовични шахсий таркибга таништирди.Тайинловга қадар А.Отамуродов Каттақўрғон тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Туман ИИБнинг олдинги раҳбари подполковник Жўрақўлов Бунёд Арзиқулович бошқа лавозимга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилди.






