АсосийSport

Ўзбекистон - Уганда учрашуви ҳакамлари маълум қилинди

'Ўзбекистон - Уганда учрашуви ҳакамлари маълум қилинди'ning rasmi

Эртага "Navruz Cup-2022" мусобақасининг финал ва учинчи ўрин учун ўйинлари бўлиб ўтади.

Турнирнинг 3-ўрини учун кечадиган ўйин — Тожикистон ва Қирғиз Республикаси ўртасидаги баҳсни Акобирхўжа Шукуруллаев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси бошқариб боради. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди

Унга қанотларда Бахтиёрхўжа Шавкатов ва Александр Сидоров ёрдам беради. Рустам Лутфуллин эса захира ҳаками сифатида фаолият олиб боради.

Шунингдек, Уганда ва Ўзбекистон ўртасидаги финал учрашувида бош ҳакамлик Сайёджон Зайниддиновга ишониб топширилди. Унга қанотларда Вафо Караев ва Исмоил Нуралиев ёрдам беради. Захира ҳаками вазифаси эса Насрулло Кабировга юклатилган.

    Бошқа янгиликлар